МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ


Шу йилнинг 7 май куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 20232024 ўқув йили битирувчилари ҳамда иш берувчи вазирликлар, идоралар, турли ташкилот, корхона ва муассасалар ўртасида бевосита мулоқотни таъминлаш мақсадида «Янги Ўзбекистон ёшлари – келажагимиз ва истиқболимиз пойдевори!» шиори остида учрашув ўтказилди.

50 га яқин давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари иштирок этган меҳнат ярмаркасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мутасадди ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирда Марказ томонидан чоп этилган илмий журнал ва китобларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Кўплаб талаба ёшлар, битирувчилар Марказ фаолиятига қизиқиб, ташкилотда ишлаш истагини билдирдилар.  

Шунингдек, “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” ғоясининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка, айниқса, ёшларга етказиш, улар ўртасида кенг тарғиб қилиш, буюк аллома, мутафаккир-аждодларимиздан қолган бой илмий меросни ўрганиш ва илмий-тадқиқот натижаларидан халқимиз, шу жумладан, ёшларни кенг хабардор қилиб бориш мақсадида Марказ томонидан нашр этилган “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” китоб-альбоми Ўзбекистон халқаро ислом академияси жамоасига совға қилинди.