Куннинг янгилиги


  Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яна бир ҳамкори сафи кенгайди. Аждодлар меъросини сақлаш ва илмий-маърифий изланишлар борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳамда уларнинг расмий вакиллари билан биргаликда Англашув Меморандуми имзоланди.

   Тенглик ва ўзаро келишув тамойилларига асосланган Меморандум Тарафларнинг келгуси ҳамкорлиги учун асос сифатида хизмат қилади.
    Меморандум Архив иши соҳасига илм-фан ютуқларини мунтазам равишда тадбиқ этиб бориш, Агентлик ва Марказ тизимидаги давлат архивлари билан илмий алоқаларни ривожлантириш йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қўшма архив тадқиқотларини олиб бориш аҳамиятини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати