Куннинг янгилиги:


   Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бутун умрини илм-фанга бахшида қилган таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватовнинг 80 ёшлик юбилейи муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

  Олимнинг қутлуғ ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан ҳамда маданият ва санъан намояндалари, У.Уватовнинг яқинлари, шогирдлари ва талабалар иштирок этди.

   Тадбирнинг кириш қисмида юбилярни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.С.Қосимов табаррук ёш билан муборакбод қилди ва унга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, Ватаннинг юксак мукофоти:"Фидокорона хизматлари учун" Орденини топширди.


  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси ҳурматли устоз ва олим У.Уватовни табаррук сана билан муборакбод этади. Яна узоқ йиллар давомида сермаҳсул ижодий ҳаёт тилайди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати