Куннинг хабари:
Куннинг хабари: аввал хабар қилинганидек Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси биноси лойиҳасини амалга ошириш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Муҳташам бинонинг ташқи безаклари ва ёзувларини танлаш билан бир қаторда, ички декор ва орнамент лойиҳалари ҳам Махсус ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилмоқда. Республикамизнинг энг тажрибали, энг моҳир ва фидойи хаттотлари, ҳунармандлари ва усталари ушбу жараёнда фаол иштирок этмоқдалар. Суратларда: навбатдаги муҳокама жараёни.
Имкониятдан фойдаланиб, Ислом цивилизацияси марказига шахсий кутубхоналаридан китоблар ва санъат буюмларини ҳадя этаётганларга Яратган Аллоҳдан ажру-савоблар сўраб қоламиз.