"Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси" мавзусида китоблар кўргазмаси ташкил этилди


Жорий йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига  бағишланган  “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” мавзусида китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Унда Марказ илмий ходимлари, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди. Кўргазмадан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидаги нусхалари, Ўзбекистон Республикаси кодекслари тўплами ҳамда ҳуқуқий-маърифий китоблар ўрин эгаллади.

Тадбирда Ўзбекистонда барча соҳаларда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси, шунингдек инсон ҳуқуқларининг қонуний кафолати Конституциямиз экани яна бир марта таъкидланди.