Консервацияси ва реставрацияси билан шуғулланаётган соҳа ходимлари учун семинар-тренинг курслари ташкил этилди.


7-8 сентябр кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимлари ҳамкорлигида Қадимий ёзма манбалар консервацияси ва реставрацияси билан шуғулланаётган соҳа ходимлари учун семинар-тренинг курслари ташкил этилди.

Семинар-тренингда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ахборот кутубхона ресурсларини консервация ва реставрация қилиш хизмати бош мутахассиси Ш.Пўлатов Қадимий ёзма манбаларнинг консервацияси ва реставрацияси тажрибаси ҳақида презентация ва маъруза қилди. Шунингдек, соҳага доир ўз фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифларини билдирди.

Қизиқарли ва кўргазмали шаклда ўтказилган семинар-тренинг  соҳага оид савол-жавоблар билан якунланди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати