"Ислом цивилизацияси мутафаккирлари" илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди
2024 йилнинг 30 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Малайзия миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти ҳамкорлигида “Ислом цивилизацияси мутафаккирлари” IV халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, Малайзия Ислом цивилизацияси институти директори Фариза Шам, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров, шунингдек, онлайн тарзда Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Каромиддин Гадоевлар сўзга чиқиб, ислом фалсафаси, илм-фани йўналишидаги ҳамкорлик аҳамиятини алоҳида қайд этдилар.
Шўъба йиғилишларида соҳа олимлари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар томонидан Ренессанслар илдизлари, Марказий Осиё мутафаккирлари фаолияти, қўлёзма манбаларни йиғиш, сақлаш ва тадқиқ қилиш, манбалар реестрини яратиш тажрибалари, Ислом цивилизацияси мутафаккирларининг динлараро ва миллатлараро бағрикенгликни таъминлашдаги роли ва аҳамияти каби мавзуларда маърузалар ўқилди.
Маъруза матнлари Марказ томонидан тўплам шаклида ҳам чоп этилди.