"Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида мақолалар танлови бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 2 май куни Наманган  «Ҳидоя» ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Учинчи Ренессанс – ёшлар нигоҳида” мавзусида ўтказилган мақолалар танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази” ролиги намойиши билан бошланган тадбирни билим юрти мудири Абдулазиз Бобомирзаев очиб бериб, юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида гапириб, мақолалар танловини ташкил этган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мутасаддиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шундан сўнг, Марказнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи, филология фанлари доктори(DSc) Фаррухбек Олим сўзга чиқиб, талабалар орасида ўтказилган танловнинг аҳамияти, «Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон» ғоясининг мазмун-моҳияти, жумладан, унинг илм-фан ривожи, динлараро ва миллатлараро бағрикенгликни таъминлашдаги роли ва аҳамияти тўғрисида гапирди. Давра суҳбатида, шунингдек, Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти, унинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Тадбирда Марказнинг Илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Гулнора Ғаниева, Компьютер ва ахборот технологиялари бўлими бош мутахассиси Охунжон Аҳмадалиевлар ҳам иштирок этишди.

Мақолалар танловида 30 нафарга яқин талаба иштирок этди. Ғолиблар:

1-ўрин – Жамолиддинов Шоҳжаҳон.

2-ўрин – Сотволдиев Қаҳрамон.

3-ўрин – Маҳмудов Қодирхон.

Танлов ғолиблари сертификат, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, иштирокчиларга «Минг бир кашфиёт», «Буюк аждодларимиз», «Вақфия» китоблари, «Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази» журналлари тақдим этилди.