Жиззахда янги нашр тақдимоти


21 сентябрь куни Жиззах шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан мусулмон хуқуқшуноси, Уструшана - ҳозирги Жиззахдан етишиб чиққан буюк аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг "Жомиъ аҳком ас-сиғор" (Бола ҳуқуқлари кодекси) асарининг ўзбек тилидаги илк нашри тақдимоти бўлиб ўтди.

Жиззах политехника институти мажлислар залида бўлиб ўтган анжуманда институт профессор - ўқитувчилари, талабалар, вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзолари, вилоят фахрийлари ва маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорликда ташкил этган тадбирда марказ матбуот хизмати раҳбари Ф.Муҳаммадиев, халқаро ислом академияси профессори З.Мунавваров, асар таржимони ва ношири М.Атаев, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов, директорнинг илмий маслаҳатчиси профессор Б.Тўраев, ёзувчи ва ношир М.Нарзиқуловлар иштирок этишди ва маъруза қилишди.

Тақдимот тадбири маҳаллий ва республика телеканалларида намойиш этилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати