Жиззах вилоятида тарғибот тадбирлари ўтказилди
Жорий йилнинг 19 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи Жиззах вилоятида тарғибот тадбирларини бошлади.
Тадбирларнинг дастлабки семинар-тренинги Жиззах Давлат педагогика университети “Маданият саройи”да ўтказилди. Тадбирга Зарбдор, Шароф Рашидов туманлари ҳамда Жиззах шаҳри раҳбар ходимлари, маънавият тарғиботчиларидан иборат 500 нафардан зиёд тингловчилар жалб этилди.
Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.
Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.