Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида тарғибот тадбирлари ўтказилди


2024 йил 21 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими А.Муратов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Ж.Жумаев,  Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими И.Абдурахмонов ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими К.Жомаҳмадовдан иборат тарғибот гуруҳи Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида тарғибот тадбири ўтказди.

Тадбирда Ғаллаорол тумани хокими Ж.Оқбоев, Жиззах вилояти ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири Н.Раимов, Ғаллаорол туман ва Бахмал тумани ҳокимининг барча ўринбосарлари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси А.Усманов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси Ғаллаорол ва Бахмал тумани ходимлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ғаллаорол ва Бахмал тумани ходимлари, Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ғаллаорол ва Бахмал тумани ходимлари, Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълим вилоят бошқармаси Ғаллаорол ва Бахмал тумани ходимлари, Республика маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти Ғаллаорол ва Бахмал тумани ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги вилоят бошқармаси Ғаллаорол ва Бахмал тумани ходимлари, Ғаллаорол ва Бахмал тумани маданият бўлимлари ҳодимлари, Жиззах вилоят телерадиокомпанияси, “Жиззах ҳақиқати”-“Джизакская правда” газеталари,  Ғаллаорол тумани ва Бахмал тумани ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимлари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бош мутахассислари, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари (жами 340 нафар) иштирок этди.

Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.

Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.