Жиззах вилояти Фориш туманида тарғибот тадбирлари ўтказилди
2024 йил 22 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими А.Муратов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Ж.Жумаев, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими И.Абдурахмонов ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими К.Жомаҳмадовдан иборат тарғибот гуруҳи Жиззах вилояти Фориш туманида тарғибот тадбири ўтказди.
Тадбирда Фориш тумани хокими И.Матиев, Жиззах вилояти ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири Н.Раимов, Фориш тумани ҳокимлигининг барча ўринбосарлари, Дин ишлари бўйича қўмтанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси А.Усманов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси Фориш тумани бўлими ходимлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Фориш тумани бўлими ходимлари, Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Фориш тумани бўлими ходимлари, Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълим вилоят бошқармаси Фориш тумани бўлими ходимлари, Республика маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти Фориш тумани бўлими ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги вилоят бошқармаси Фориш тумани бўлими ходимлари, Жиззах вилояти маданият бошқармаси Фориш тумани бўлимлари ҳодимлари, Жиззах вилоят телерадиокомпанияси, “Жиззах ҳақиқати”-“Джизакская правда” газеталари, Фориш тумани ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимлари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Фориш тумани бош мутахассиси, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари (жами 120 нафар) иштирок этди.
Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.
Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.