Ислом цивилизацияси марказига Crescentrating ташкилоти раҳбари ташриф буюрди


Меҳмонларни марказ бўлим бошлиғи С. Холхўжаев кутиб олди ҳамда Марказ фаолиятига билан боғлиқ батафсил маълумот бериб ўтди. Жумладан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносида ташкил этилиши кўзда тутилган музей, кутубхона, фонд ҳамда бошқа маъмурий бўлимлар ҳақида тақдимот қилинди.

Хорижлик меҳмонлар амалга оширилаётган ишлар кўламини юқори баҳолаб, лойиҳанинг муваффақиятли якунланиши тиладилар. Шунингдек, Ўзбекистон исломий меросини биргаликда тарғиб қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Маълумот учун: 2019 йил 21-23 февралда ўтказилган “I – Халқаро зиёрат туризми форуми” доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Туризм ва спорт вазирлиги) ва “CrescentRating” (Сингапур) ташкилоти ўртасида Ўзбекистонда зиёрат туризмни ривожлантириш ва мамлакатнинг “Жаҳон мусулмон саёҳати индекси” (Global Muslim Travel Index) халқаро рейтингида мавқеини яхшилаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган.

“CrescentRating” ташкилоти 2015 йилдан бошлаб “Mastercard” халқаро молия ташкилоти билан биргаликда ҳар йили мусулмон саёҳати бозори ҳолати бўйича “Жаҳон мусулмон саёҳати индекси” халқаро рейтингини тузиб боради. Ташкилот ҳисоботларидаги маълумотлар дунё миқёсида туризм экспертлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасалари томонидан асосий статистик-таҳлилий манба сифатида, илмий ишлар, тақдимотлар ҳамда мақолаларда кенг фойдаланилади.

2019 йилги рейтингида Ўзбекистон мусулмон сайёҳларни жалб қилаётган “Энг жозибадор” ҳамда “Ҳавфсизлик ва бағрикенглик даражаси юқори” бўлган 10 та мамлакат қаторига кирди, “Мусулмон сайёҳлар учун қулай ҳудуд (destination)” сифатида рейтингда 32-ўриндан 22-ўринга юқорилади (2021 йил 16-ўрин ҳамда 2022 йил 9-ўринда қайд этилди).