Ислом цивилизацияси марказида Халқаро Пресс-клубнинг медиа-тури бўлиб ўтмоқда


Ислом цивилизацияси марказида Халқаро Пресс-клубнинг медиа-тури бўлиб ўтмоқда. Унда журналистлар ва талабалар, марказ   қурилиши ва унинг келгуси фаолиятига масъул вакиллар қатнашмоқда.

Маълумки, Халқаро Пресс-клуб фаолиятида турли форматлар мавжуд бўлиб, медиа-тур, айтиш мумкинки, унинг энг қизиқарлисидир. Сабаби, бунда танлаб олинган маълум бир мавзу жойига бориб ўрганилади, олимлар, тадқиқотчилар ва соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазаларига эътибор қаратилади. Бугунги тадбир ҳам бундан мустасно эмас, албатта.

Дастлаб Халқаро Пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев медиа тур иштирокчиларини бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган ҳудуд тарихи, собиқ иттифоқ даврида Ҳастимом масжиди ва унинг атрофидаги маҳаллаларда кечган ҳаёт, мустақилликдан кейинги даврлар ва бугунги ислоҳотлар ҳақида қисқача сўзлаб берди.

Шундан сўнг йиғилганлар соҳа мутахассисларининг Марказ фаолиятига доир фикр-мулоҳазалари, бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Хусусан, тадбирда Ислом цивилизацияси маркази ҳудуди бир яримта “Пахтакор” стадиони билан тенг эканилиги айтиб ўтилди.

Айни пайтда медиа тур иштирокчилари жараёни билан танишмоқдалар.