Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига туҳфа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган миллий ва халқаро лойиҳа - Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази юртимиз аҳолиси ва хорижлик дўстларимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Куни кеча Тошкентдаги Озарбайжон Республикаси Элчихонаси Маданият маркази томонидан 100 га яқин китоблар жамламаси Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига ҳадя қилинди. Уларнинг орасида Брайл усулида нашр қилинган Қуръони Карим жамламаси, юртларимиз ва динимиз тарихига оид асарлар бор. Биз озарбайжонлик дўстларимизга ўз ташаккурларимизни изҳор қиламиз.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати