Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига 100 дан ортиқ қўлёзма ва тошбосма асарлар ҳадя қилинди
Давлат Раҳбаримизнинг алоҳида эътиборга сазовор лойиҳаларидан бири - Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш ғоясини бутун халқимиз қўллаб-қувватлаяпти. Яқинда марказ қурилишига амалга оширилган ташрифларидан кейин икки юртдошимиз қабул қилган қарор буни тасдиқлаб турибди.
Асли Самарқандлик, ҳозирги кунда Тошкентда истиқомат қилаётган Матлюба опа Сувонқулова оталари, таниқли олим, профессор Иноятулла Сувонқуловнинг 100 дан ортиқ қўлёзма ва тошбосма асарларини Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига топширдилар. Яна бир юртдошимиз оталарига қарашли терига куфий ёзувида битилган Қуръони Карим саҳифасини Ислом цивилизацияси маркази музейига ҳадя қилди. Биз ҳар икки ватандошимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз ва ўтган ота-оналари ҳақларига дуо қиламиз.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати