ИСЛОМ - ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ДИНИ


Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Германия Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликда 2021 йил 25 июнь куни соат 14:00 да Ўзбекистон ва Германиянинг исломшунос, диншунос олим ва мутахассислар ишитирокида «ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ДИНИ» мавзусидаги халқаро онлайн давра суҳбатига таклиф этади.

Давра суҳбатида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этиши кўзда тутилган.

Сўнгги йилларда Мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, “Жаҳолатга қарши – маърифат” эзгу ғояси асосида Ислом динининг тинчлик ва маърифатпарварлик ғояларини очиб бериш, миллатлар ва динлараро тотувликни, фуқаролар ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш, юртимизда истиқомат қилаётган миллати, дини, ирқи ва тилидан қатъий наза барча миллат ва элат вакилларининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, Ўзбекистонда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни халқаро жамоатчиликка етказиш мазкур семинарнинг асосий мақсадларидан саналади.

Тадбирда Ўзбекистон ва Германия исломшунос олим ва мутахассислари, диний соҳа вакилларининг мавзу доирасидаги қизиқарли маърузалари тингланади. Шунингдек, семинар ишида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларига ҳамда  истиқболда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокамасига кенг ўрин ажратилган.

Мулоқот давомида Ўзбекистон замини азалдан турли миллат ҳамда маданиятлар бирлигидан ташкил топгани нуқтаи назаридан миллатларнинг ўзаро тотувлиги ва ҳамжиҳатлиги, шунингдек, диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўламига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳолбуки, хайрли ишларда ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик Ислом динининг муҳим эзгу ғояларидан биридир.

Онлайн семинарда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.

https://kas-de.zoom.us/j/94942401042?pwd=emExVysrZ0FmZGpWdXUrOFpmOHB0UT09

Семинар идентификатори: 949 4240 1042
Парол: 538685

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Матбуот хизмати