ИЛМИЙ КЕНГАШНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИДАН ҚАНДАЙ ТАҚДИМОТЛАР ЎРИН ОЛГАН


Айни вақтда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида кенгайтирилган илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтяпти... 

Йиғилишда жорий йилнинг 3-4 июль кунлари бўлиб ўтган Республика олимлари форумида билдирилган таклиф ва хулосалар асосида тузилган йўл харитаси, 23-26 августда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтиши кутилаётган “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренесанс асоси” халқаро Конгрессида намойиш қилинадиган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи бўлимлари концепцияси, халқаро Конгресс дастури лойиҳаси муҳокама қилиняпти. Ҳар бир масала юзасидан кенгайтирилган илмий кенгаш аъзолари ўз фикр ва мулоҳазалари, таклифларини билдиришяпти. 

Йиғилишда “Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё” бўлими бўйича Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори  Ж. Исмоилова, “Қуръон зали”  бўйича марказ илмий ходими Азимжон Ғофуров, “Исломнинг Марказий Осиёга ёйилиши” бўлими юзасидан З. Мунавваров тақдимотлар қилишяпти. 

Шунингдек, “Илм-фан ва таълим”, “Шаҳарсозлик ва меъморчилик”, “Санъат ва бадиий ҳунармандчилик”, “Анъаналар”, “Янги Ўзбекистон – учинчи Ренессанс”, “Давлатчилик тарихи” бўлимлари бўйича ҳам тақдимотлар бўлиши кутиляпти. 

Кенгайтирилган илмий кенгаш йиғилиши тафсилотлари хусусида батафсил маълумотлар бериб борилади.