“ИЛМ АҲЛИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДЎСТЛАРИ”


Россия фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Попова:
— Мен фаолият юритадиган институтда Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон тарихига оид кўплаб қўлёзмалар ва аждодларингиз қаламига мансуб асарлар бор. Биз бугунгача уларнинг кўпчилигини юртингиз олимлари, илмий доиралар вакиллари билан тадқиқ этганмиз. Бунинг учун энг яхши шароитни эса албатта Президент Шавкат Мирзиёев яратиб берди. Энди эса илм аҳлини Ўзбекистоннинг дўстлари демоқда ва бундай муносабатдан кейин биз ҳамкорликка тайёрмиз. Ўйлайманки, биргаликдаги ҳаракатларимиз туфайли Қуръони Каримнинг нодир нусхаларини факсимиле қилишимиз, бошқа қўлёзмаларни тадқиқ этишимиз мумкин.