“ГЛОБАЛ АХБОРОТ МАЙДОНИДАГИ ҲАМКОРЛИГИМИЗ КУНДАН КУНГА МУСТАҲКАМЛАНИБ БОРЯПТИ”


CNN телеканали тижорий директори, конгресс ахборот ҳамкори Имран Аҳмад:
— Телеканалимиз глобал ахборот майдонида ўз нуфузига эга. Кузатувчиларимизнинг эса юртингиз тарихи, бой меросига нисбатан қизиқиши баланд. Айниқса, Ал-Фарғоний, Ал-Хоразмий каби алломалар ўтмиши доим қизиқ бўлган. Бизнинг глобал ахборот майдонидаги ҳамкорлигимиз кундан кунга мустаҳкамланиб боряпти. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан йўлланган табрик эса ана шу ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқади.