Эълон
Ҳурматли ОАВ вакиллари, матбуот котиблари ҳамда журналистлар!
Барчангизни Ўзбекистондаги йирик мегалойиҳалардан бири бўлган Тошкентдаги Ҳазрати Имом даҳасида бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг биринчи чоракдаги фаолияти ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижроси борасида амалга оширган ишлари ҳақида ўтказиладиган матбуот анжуманига таклиф этамиз.
Сиз Марказ жамоасининг Давлат дастури ижроси борасидаги фаолияти ҳамда Марказ биносининг ташқи ва ички безаклари бўйича амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўласиз. Шунингдек, Марказнинг илмий фаолияти ва истиқболдаги режалари билан танишасиз.
Матбуот анжумани 2022 йил 28 апрель куни соат 11:00 да Миллий матбуот марказида бўлиб ўтади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Матбуот хизмати
тел: 90 991 42 63