Диққат эълон
Диққат эълон !
Ҳурматли ОАВ вакиллари, матбуот котиблари ҳамда журналистлар!
Барчаларингизни Ўзбекистондаги йирик мегалойиҳалардан бири бўлган Тошкентдаги Ҳазрати Имом даҳасида бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижроси борасида амалга оширган ишлари ҳақида ўтказиладиган матбуот анжуманига таклиф этамиз.
Сиз Марказ жамоасининг Давлат дастури ижроси борасидаги фаолияти ҳамда Марказ биносининг ташқи ва ички безаклари бўйича амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўласиз. Шунингдек, Марказнинг илмий фаолияти ва истиқболдаги режалари билан танишасиз.
Матбуот анжумани 2022 йил 9 август куни соат 11.00 да Миллий матбуот марказида бўлиб ўтади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Матбуот хизмати
тел: 90 991 42 63