Диққат эълон
Ҳурматли юртдошлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан 7–8 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида, очиқ осмон остида биринчи бор “Китоб – камолот калити” илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси ва савдоси ўтказилмоқда.
Икки кун давом этадиган кўргазма ва савдода юртимиздаги нашриётлар, босмахоналар ва китоб дўконлари илмий, маърифий ва бадиий китоблари билан иштирок этадилар.
Рамазон муносабати билан Ҳазрати Имом мажмуасида икки кун давомида ўтказилаётган ушбу маърифий тадбир доирасида китоблар тақдимоти, таниқли шахслар иштирокида ёшларни илм-маърифатга даъват этадиган суҳбатлар, шунингдек китобхонлар ўртасида совринли танловлар ўтказилади.
Кўргазмага ташриф буюриш орқали юртимизда чоп этилаётган энг сўнгги китоблар билан танишиш имкониятига эга бўласиз.
Келинг, кўринг ва тадбиримизнинг фаол иштирокчисига айланинг.
Маърифатни биргаликда улашамиз.
Қўшимча маълумотлар учун:
+998998997995, +998909755225.
Ўзбекистондаги
Ислом цивилизацияси маркази