Диний бағрикенглик - тинчлик ва миллатлараро тотувлик гарови
19 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Диний бағрикенглик – тинчлик ва миллатлараро тотувлик гарови” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференция Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Конференция ишида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари М.Комилов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари И.Иномов, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбоновлар иштирок этишди ва маъруза қилишди.
Шунингдек, анжуманда республикамиздаги барча диний конфессиялар ва миллий маданий марказлар вакиллари фаол иштирок этишди.
Конференциядаги маърузалар мавзуси асосан юртимиздаги динлараро ва миллатлараро тотувликка, ўзаро ҳамжиҳатликка ҳамда тинчлик ва осойишталикнинг гарови айнан ана шу тамойилларга бевосита боғлиқлигига бағишланди. Барча қатнашчилар Ўзбекистон ана шу улуғ қадриятни асрлар оша авайлаб-асраб, амалда қўллаб келаётганлигини эътироф этишди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати