“Буюк аждодлар мероси - III Ренессанс пойдевори” республика форуми 500 дан ортиқ олимларни бир мақсад йўлида бирлашиш учун катта қадам бўлди.


3-4 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” республика форуми 500 дан ортиқ олимларни бир мақсад йўлида бирлашиш учун катта қадам бўлди.

Форумда юртимизнинг барча ҳудудларидан 500 дан ортиқ етук олимлар, фан арбоблари, экспертлар, ёш тадқиқотчилар, шунингдек, диний соҳа вакиллари 10 та йўналишда Ислом цивилизация марказининг илмий-тарихий концепцияси ҳамда унинг таркибидаги музей экспозициясини шакллантиришга бағишланган 50 дан ортиқ маърузаларни тинглаб, 600 га яқин таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 Анжуман якунида форум иштирокчилари лойиҳаларни муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Мурожаатномани қабул қилди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация марказининг илмий-маърифий фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг таркибидаги музей экспозицияси билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Илмий кенгашни ташкил этиш бўйича форум иштирокчилари томонидан қарор қабул қилинди. Мазкур Илмий кенгаш форум доирасида билдирилган 600 дан ортиқ таклифларни ўрганган ҳолда уларни амалиётга жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади ҳамда ҳукуматга тақдим этади.

 

#Toshkent_shahri