Буюк Британия ва Ирландиянинг Осиё Қироллик жамияти ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилди.
13 апрель куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Буюк Британия ва Ирландиянинг Осиё Қироллик жамияти ва Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчихонаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга бағишланган онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди.
Видеомулоқотда Буюк Британия ва Ирландиянинг Осиё Қироллик жамияти директори Элисон Оҳта, Жамият бош кутубхоначиси Эдуард Вич, Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги Элчисининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси А.Тилавов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Ф.Ҳалимов, Халқаро алоқалар бўлими бош мутахассиси О.Ғуломова иштирок этдилар.
Томонлар қўлёзма асарларини рақамлаштириш ҳамда илмий йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Англашув меморандумини имзолашга келишиб олдилар. Элисон Оҳта ҳозирда Осиё Қироллик жамияти кутубхонасида сақланаётган Алишер Навоийнинг “Хамса” қўлёзма асари ва бошқа бир қатор нодир китоблар рўйхати ҳамда факсимил нусхалари Ислом цивилизацияси марказига юборилишини билдирди.