Бухоро вилояти бўйлабтарғибот тадбирлари давом этмоқда


2024 йил 15 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими А.Муратов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Б.Тураев,  Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими И.Абдурахмонов ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими К.Жомаҳмадовдан иборат тарғибот гуруҳи Бухоро вилояти Шофиркон туманида тарғибот тадбири ўтказди.

Тадбирда Шофиркон тумани ҳокими А.Файзуллаев, ҳоким ўринбосарлари А.Қазоқов, М.Тилавова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Шофиркон туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғафурова, туман мактаб таълими бўлими бошлиғи Р.Атоев, Ёшлар ишлари агентлиги Шофиркон тумани бўлими бошлиғи С.Абдуллаев, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Шофиркон туман  бўлими бошлиғи Н.Толипов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Шофиркон тумани бош мутахассиси А.Мўминов Шофиркон тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари (жами 200 нафар) иштирок этди.

Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.

Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.