Бухоро вилояти бўйлаб тарғибот тадбирлари давом этмоқда


2024 йил 14 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими А.Муратов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Б.Тураев,  Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими И.Абдурахмонов ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими К.Жомаҳмадовдан иборат тарғибот гуруҳи Бухоро вилояти Когон туманида тарғибот тадбири ўтказди.

Тадбирда Когон тумани ҳокими ўринбосарлари З.Шарипов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Когон туман бўлинмаси раҳбари М.Мубинова, туман мактаб таълими бўлими бошлиғи З.Қаҳҳорова, Ёшлар ишлари агентлиги Когон тумани бўлими бошлиғи С.Очилов, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Когон туман  бўлими бошлиғи Ў.Сувонов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Когон тумани бош мутахассиси Ш.Ҳамдамов, Когон шаҳри ҳокими ўринбосарлари Д.Шарипова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Когон шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Қурбонов, шаҳар мактаб таълими бўлими бошлиғи Ф.Ҳидоятов, Ёшлар ишлари агентлиги Когон шаҳар бўлими бошлиғи Ж.Ражабов, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Когон шаҳар  бўлими бошлиғи О.Янгиев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Когон шаҳар бош мутахассиси Ф.Шаропов ҳамда Когон тумани ва Когон шаҳри ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари (жами 220 нафар) иштирок этди.

Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.

Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.