Бухоро вилояти бўйлаб тарғибот тадбирлари давом этмоқда
2024 йил 13 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими А.Муратов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Б.Тураев, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими И.Абдурахмонов ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими К.Жомаҳмадовдан иборат тарғибот гуруҳи Бухоро вилояти Ғиждувон туманида тарғибот тадбири ўтказди.
Тадбирда Ғиждувон тумани ҳокими Ш.Ашуров, туман ҳокими ўринбосарлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғиждувон туман бўлинмаси раҳбари У.Эргашев, туман мактаа ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М.Маттиев, Ёшлар ишлари агентлиги Ғиждувон тумани бўлими бошлиғи Н.Ражабов, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Ғиждувон туман бўлими бошлиғи З.Фузайлов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ғиждувон тумани бош мутахассиси Ш.Маъмурова, Ғиждувон тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари (жами 265 нафар) иштирок этди.
Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.
Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.