Бугун Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун
“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.
Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.
Мамлакатимиз байроғи ҳар биримизнинг кўнглимизда ғурур ва ифтихор бағишлаб абадий ҳилпираб тураверсин.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Матбуот хизмати