Бугун, Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Оурелиа Бушез бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказида бўлди.


       Бугун,  Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Оурелиа Бушез бошчилигидаги делегация  Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказида бўлди. Оурелиа Бушезни марказ директори Фирдас Абдухолиқов кутиб олди.

Сир эмаски, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги дўстона муносабатлар ўзининг янги бир палласига чиққан. Айниқса,   сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва бошқа соҳадаги алоқалар тобора мусмтаҳкамланиб бораяпти.

Бир муддат олдин Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон томонидан «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазманинг очилиши мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқалар ривожи тарихидаги муҳим воқеа бўлди.

Шунингдек, Фаранция етакчисининг юртимизга қилган ташрифи кўплаб соҳалар бўйича қилинаётган ҳамкорликни янада амалий натижалар билан мустаҳкамлади, дейиш мумкин.

     Маълумки,  Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 декабрдаги ялпи сессиясида дунё жамоатчилигига «Маърифат ва диний бағрикенглик» номли резолюция қабул қилиш таклифи билан чиқиб,     юксак минбардаги маърузасида  бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказиш  энг муҳим вазифа эканини қайд этган эди.   Президентимиз шунингдек, Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этишини таъкидлаб,  Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этган эди. Хусусан, Тошкентда ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси маркази бу борада муҳим аҳамиятга эга эканига эътибор қаратганди.

      Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Оурелиа Бушез билан учрашувда давлат раҳбари томонидан илгари сурилган таклифларни амалга ошириш йўлида олиб борилаган саъий ҳааркатлар ҳусусида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, 3-4 июлда бўлиб ўтган “Буюк аждодлар мeроси – III Рeнeссанс пойдeвори” Ўзбeкистон олимлари форуми ҳақида маълумот берилди. Форумда 500 дан ортиқ олим ва экспертлар иштирок этганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг август ойининг охирида “Шарқ тароналари” фестивалига боғлаб, Халқаро конгресс ўтказиш ҳақида ҳам фикр билдирилди. Бу конгрессга дунёдаги барча таниқли  олим ва мутахассисларини келиши, шу билан бир қаторда Франция Республикасининг нуфузли олимларини иштирок этишга таклиф қилинди.

        Бундан ташқари ўзбек ва француз олимларининг Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясини янги мазмун билан бойитиш йўлидаги ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш, Франция фондлари ва коллекцияларида сақланаётган юртимизга оид ноёб қўлёзмалар ва ёзма манбалардан факсимил нусҳалар олиш, уларни кенг намойиш этиш билан боғлиқ масалалр юзасидан фикр алмашилди.

 

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати