Бугун 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази аппарати йиғилиши бўлиб ўтди.


Бугун 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази аппарати йиғилиши бўлиб ўтди.  Кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида” 2023 йил 11 сентябрдаги  ПФ-158-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-қарори мазмун-моҳияти ва уларнинг ижросини таъминлашда Марказ олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида, шунингдек, Марказнинг Музей ва экспонатлар илмий бўлими, Кутубхона ва архив ҳужжатлари бўлими, Зиёрат туризми илмий-тадқиқот бўлимларининг қарордан келиб чиқадиган вазифалари ҳамда “ijro.gov.uz” идоралараро ягона электрон тизимида муддати 2023 йил ноябрь – декабрь ойларига белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлаш масалалари қўйилди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими О. Зокиров ҳам иштирок этди. Марказ директори Шоазим Миноваров йиғилишни кириш сўзи билан очиб, қарорлар мазмун-моҳияти ва уларнинг ижросини таъминлашда Марказ олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида гапирди.

Марказнинг Музей ва экспонатлар, Кутубхона ва архив ҳужжатлари, Зиёрат туризми илмий-тадқиқот бўлимлари бошлиқлари бажарилаётган ишлар юзасидан ўз ҳисоботларини слайд шаклида тақдим этдилар. \

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш. Миноваров Марказ ходимларига топшириқлар ижроси бўйича галдаги вазифаларни белгилаб берди. Йиғилиш сўнггида мажлис қарори қабул қилинди.

 

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ахборот хизмати