Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Цивилизациялар Альянси Фес IX форуми ўз ишини бошлади


Бугун Марокашнинг Фес шаҳрида Цивилизациялар Альянси IX Глобал форуми ўз ишини бошлади.

Форумда БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш, Испания Ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэль Альбарес, Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли каби 50 яқин ҳукумат ва давлат идоралари, халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда. 

Шунингдек, Форумда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Ф.Сидиқов бошчилигидаги делегация таркибида Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи У.Маҳмудов ҳам иштирок этмоқда.

Цивилизациялар Альянси 2004 йил 21 сентябрда Испания Бош вазири Хосе Родригес ташаббуси ҳамда Туркиянинг қўллаб-қувватлаши натижасида ташкил этилди. Цивилизациялар Альянсининг асосий мақсади миллатлараро ва динлараро мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали экстремизм ва терроризмга қарши ҳаракатларни халқаро миқёсда бирлаштиришни назарда тутади.

Альянс Ғарб ва Ислом дунёси ўртасидаги зиддиятни камайтиришга  алоҳида эътибор бериб келмоқда. Альянснинг биринчи форуми 2008 йил 15-16 январь кунлари Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган. Унда 78 та давлат 89 та расмий делегация ва 900 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган.

Тадбир давом этмоқда.

 

Халқаро алоқалар ва протокол бўлими.