“БУЮК ИШЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЙЎЛ ОЧАЯПТИ”
Ислом олами Робитаси конференциялар ва тадбирлар бўйича директори Доктор Шокир Салоҳ:
— Конгрессга таклиф учун мен ўз миннатдорлигимни билдираман. Биз кеча Имом ал-Бухорий мажмуаси билан танишдик. Аждодлар меросини асраб-авайлаш билан Ўзбекистон бугун барча ислом олами вакилларини муштарак бўлишга чорлаяпти. Чунки, Имом Бухорий ислом оламида нуфузли бир шахс. Унинг илмий фаолиятини чуқур ўрганиш дунёга янги илмларни беради. Мана шундай буюк ишларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йўл очаяпти.