“БУГУНГИ КОНГРЕСС ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРИХНИ ЎРГАНИШ ВА ОММАЛАШТИРИШГА ЖИДДИЙ КИРИШГАНИНИ БИЛДИРАДИ”
Франциянинг Араб дунёси институти директори Натали Бондиль:
— Франция ва Ўзбекистон етакчилари ташаббуси билан бир муддат олдин Францияда ташкил этилган кўргазма икки мамлакат олимларининг мулоқот майдонини ташкил этди. Биз бу кўргазмани ўтказиш асносида ҳали ўрганилиши керак бўлган ноёб артефактлар борлигини билганмиз. Икки мамлакат ташаббуси янги кашфиётларни бошлаб берди. Бугунги конгресс эса Ўзбекистоннинг тарихни ўрганиш ва оммалаштиришга жиддий киришганини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан йўлланган табрик ўз навбатида бутун дунё илмий доираларига янгича илҳом берди.