35 давлатдан 300 га яқин олимларни бирлаштирган маданий тадбир дунё олимлари нигоҳида


Айни вақтда Самарқандда “Буюк аждодлар мероси - Учинчи ренессанс пойдевори” VIII халқаро конгресси тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Унда дунёнинг 35 да давлатидан 300 га яқин олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар иштирок этяпти. 

Очилиш маросимида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик лойиҳалари режалаштирилган Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқотлари маркази - ИРСИКА директори, WOSCU Бошқаруви аъзоси Маҳмуд Эрол Қилич, Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ раиси, Бутунжаҳон жамияти бошқаруви аъзоси Султон Раев, Ислом олами Робитаси Конференциялар ва тадбирлар бўйича директори Доктор Шокир Салоҳ, CNN тижорий директори, конгресс ахборот ҳамкори Имран Аҳмад, АЙСEСКОнинг ЮНEСКОдаги делегацияси раҳбари доктор Сомиа Жакта Бухадеф, Франциянинг Араб дунёси институти директори Натали Бондиль, Туркия Фанлар Академияси Президенти доктор Музаффар Шекер, Россия фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Попова, «Ал-Фурқон» Ислом мероси фонди менеджери, WOSCU кенгаши аъзоси доктор Сали Шаҳсивари, Қатар Миллий кутубхонаси директори Доктор Тан Ҳусим хоним, Россия Федерацияси Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Мухетдиновлар қутлов сўзларини айтиб, ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида қатнашчиларга қисқача маълумот бериб ўтишмоқда.