3 декабрь куни Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги Илмий даражалар бериш бўйича махсус кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.


Биринчи қалдирғоч. Хабар. 3 декабрь куни Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги Илмий даражалар бериш бўйича махсус кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Халқаро Ислом академияси тадқиқотчиси Баҳромжон Мамадиев "Мусулмон мамлакатларидаги Фатво марказлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусида "Фалсафа доктори" даражасини олиш учун диссертация ишини муваффақият билан ёқлади. Мавзунинг ўта долзарблиги сабабли, ҳимоя муҳокамалар, қизғин фикр билдиришлар, баҳс ва мунозаралар муҳитида ўтди. Тақризчилар орасида Россия ва Туркиялик мутахассис-илоҳиётчилар ҳам бор эди. Исломшунослик ва диншунослик соҳасида юқори малакали илоҳиётшунослар - теологларни тайёрлаш Ислом цивилизацияси маркази ва Халқаро ислом академиясига юкланган энг муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу йўлда дастлабки қадам ташланди, ташланганда ҳам, олимларнинг эътирофларича, муваффақиятли ташланди. Диссертантнинг илмий иши рисола шаклида чоп этишга тавсия этилди ва унга "Фаласафа доктори" илмий даражасини бериш тўғрисидаги қарор якдиллик билан маъқулланди