19 май куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида "Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.


19 май куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро  илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, ICESCO, IRCICA каби халқаро ташкилотлар, Малайзия, Миср Араб Республикаси, Буюк Британия, Франция, Туркия, Покистон каби хорижий мамлакатларнинг етакчи университет ҳамда илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ушбу халқаро онлайн илмий-амалий конференцияда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, маҳаллий ва хорижлик таниқли олимлар, жаҳоннинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари, соҳага оид илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар, мутахассислар иштирок этдилар.

Конференция давомида иштирокчилар томонидан Шарқ алломалари меросида ислом илмлари, Мовароуннаҳрда табиий ва аниқ фанлар ривожи, мусулмон олимларининг жаҳон илм-фани тараққиётига таъсири каби бир қатор муҳим илмий масалалар кенг муҳокама қилинди.

Конференцияда марказ директори ўринбосари Ф.Ҳалимов ўз маърузаси билан иштирок этди.

Шунингдек, ҳозир давом этаётган конференция илмий шуъбаларида марказ илмий ходимлари  ўз маърузалари билан фаол иштирок этишмоқда.

 Таъкидлаш лозимки, бу каби тадбирлар Шарқ алломаларининг жаҳон илм-фани ва ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Матбуот хизмати