14 декабрь куни Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан халқаро онлайн ўқув-симпозиум тренинг бўлиб ўтди.


14 декабрь куни Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан  “Республикада фаолият кўрсатаётган музей ходимлари учун ўзаро тажриба алмашиш, илғор иш тажрибаларни оммалаштириш” мавзусида  халқаро онлайн ўқув-симпозиум тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Япония халқаро ҳамкорлик (JICA) агентлиги, Япония илм-фан ва илғор технологиялар (JAIST) институти, Минтақавий ва шаҳарсозлик илмий-тадқиқот институти (RIR) каби халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида  ташкил этилди.

Халқаро онлайн ўқув-симпозиум тренинг Республикамиз ва хорижий кутубхоналар иш фаолиятини кенгроқ ёритиш, хорижий тажриба асосида музейлардаги архив ҳужжатларни рақамлаштириш зарурати, минтақавий ва халқаро туризмни ривожлантириш омиллари, онлайн виртуал музей кўргазмаларини ташкил этиш тизимини ўрганиш масалаларига бағишланди.

Тадбирда Марказ илмий ходимлари ҳамда Республикамизда фаолият олиб бораётган музейларнинг 30 дан зиёд мутахассислари  иштирок этишди.

Халқаро тренинг якунида иштирокчилар ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва  бу каби ўқув тадбирларини тез-тез ўтказиб туриш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлашди.

 

 

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Матбуот хизмати