12 октябрь куни АҚШ Давлат департаменти диний эркинлик масалалари бўйича офиси сиёсий маслаҳатчиси Робин Шульман ва унга ҳамроҳлик қилувчи делегация аъзолари Марказ қурилиш майдончасига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни Марказ директори Ш.Миноваров кутиб олди ҳамда унга Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва унинг таркибида ташкил этиладиган музей, кутубхона, илмий тадқиқот марказлари, асосий фаолияти йўналишлари, мақсади ва вазифалари ҳақида маълумот бериб, Марказ Давлат раҳбарининг “жаҳолатга қарши маърифат” ғоясини кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Робин Шульман берилган муҳим маълумотлар учун ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистон раҳбарининг мазкур лойҳасини юқори баҳолашини ва албатта унинг очилишида иштирок этишини изҳор этди.
Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Матбуот хизмати