Аёлларга эҳтиром - Ислом цивилизацияси марказида 8 март байрами
Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Марказда фаолият юритаётган аёлларга эътибор рамзи сифатида қутловлар йўлланиб, байрамона муҳит яратилди.
Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов ходимларни байрам билан табриклар экан, Халқаро Хотин-қизлар кунига бағишланган бугунги тантанали йиғилишда Президентимиз "Бугунги қутлуғ байрамнинг файзли Рамазон ойида бўлиб ўтаётгани унинг эзгу руҳи ва мазмунини янада оширмоқда. Муқаддас динимиз ҳам муҳтарама оналаримиз, дилбар опа-сингилларимиз, мунис қизларимизга ҳамиша яхшилик қилишга, уларнинг иззат-ҳурматини жойига қўйишга буюради", деб алоҳида таъкидладилар деди. Марказ раҳбари Аёлларнинг жамият ва илм-фан, жумладан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятида тутган муҳим ўрнини алоҳида эътироф этди.
Тадбир давомида марказ жамоаси аёлларга байрам совғалари тақдим этиб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва муваффақиятлар тиладилар. Бугунги байрам нафақат эътироф ва ҳурмат, балки аёлларга бўлган юксак эҳтиромнинг ёрқин намунасига айланди.