Таъзия
Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, исломшунос олим Саидмухтор Оқилов оғир хасталикдан сўнг вафот этди.
Саидмухтор Оқилов Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги самарали фаолияти давомида ўз илмий салоҳияти ва юксак тафаккури билан устозлар ҳамда шогирдлар меҳрини қозонди. Устози, забардаст олим ва шарқшунос Убайдулла Уватов назарига тушиб, у кишининг энг суюкли шогирди сифатида самарали ижод қилди.
Саидмухтор Оқилов исломшуносликдаги энг мураккаб ва нозик масалаларни ўз ичига олган калом илми ва мутакаллимлар ҳақида илмий изланишлар олиб борди. Айниқса, мотуридия таълимоти ҳақидаги илмий мақолалари нафақат юртимизда, балки хорижий давлатлар илмий жамоатчилигининг ҳам эътирофига сазовор бўлди.
Фидоий ва жонкуяр олим Саидмухтор Оқиловнинг ёрқин хотираси ҳамкасблари ва шогирдлари хотирасида мангу яшайди.
Олимнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси