Ўзбекистонга энг қадимий Қуръон нусхаларидан парчалар олиб келинади


Темурийлар ва Усмонийлар давридан қолган ва ундан ҳам қадимийроқ Қуръон нусхаларидан парчалар олиб келиниб, албомга йиғилиши режа қилинган.

"Буюк аждодлар мероси - III Ренесанс пойдевори" форуми доирасида Қуръони Каримнинг дунёдаги ва Ўзбекистондаги нодир, безакли нусхалари лойиҳаси ва унинг илмий аҳамияти, Ислом цвилизацияси марказида сақланаётган нодир Қуръон қўлёзмалари катологини яратиш, Темурий қуръоннинг иккинчи нусхасини яратиш каби лойиҳалар кўриб чиқилди.

 Қуръони Карим залининг кўриниши қандай бўлиши ҳақида 100дан зиёд таклифлар муҳокама қилинди.

манба: darakchi.uz